...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қонунни имзолади


13:20, 04.10.2018 Жамият
 2 488

Қонун иқтисодий муносабатлардаги ўзгартишлардан иборат.

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
 
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган
 
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги 216–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
 
Қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
 
“микроқарз бериш”;
 
ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
 
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги 71–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 9, 245-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
 
1) 12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
«Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар уларнинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади.
 
Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим»;
 
2) 16-модда:
 
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
 
“Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
 
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас”;
 
еттинчи – ўн биринчи қисмлари тегишинча тўққизинчи – ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
 
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисидаги 222–II-сонли Қарори 1-иловасининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6–7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) йигирманчи – олтмишинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги йигирманчи – эллик бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
 
“Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
 
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
 
Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.
 
Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.
 
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.
 
Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.
 
Банк фаолияти.
 
Банклар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.
 
Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.
 
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият.
 
Баҳолаш фаолияти.
 
Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.
 
Аудиторлик фаолияти.
 
Ломбардлар фаолияти.
 
Лотереялар ташкил этиш.
 
Адвокатлик фаолияти.
 
Божхона омборини таъсис этиш.
 
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.
 
Божхона режимида омборхона – “эркин омборхона” таъсис этиш.
 
Геодезия ва картография фаолияти.
 
Ноширлик фаолияти.
 
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият.
 
Диний таълим муассасаларининг фаолияти.
 
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш.
 
Фонограммаларни тайёрлаш.
 
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.
 
Биржа фаолияти.
 
Туризм фаолияти.
 
Улгуржи савдо.
 
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
 
Микрокредит ташкилотлари фаолияти.
 
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.
 
Риэлторлик фаолияти.
 
Кредит бюролари фаолияти.
 
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият.
 
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш”.
 
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган Микромолиялаш тўғрисидаги ЎРҚ–50-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 492-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
 
1) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
“Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир”;
 
2) 8-модда:
 
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
“Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва бу қоидаларда қуйидагилар бўлиши керак:
 
микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартлари;
 
микромолиявий хизматларнинг миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати тўғрисидаги маълумотлар»;
 
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
 
«Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади”;
 
3) 14-модданинг биринчи қисми:
 
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
 
“микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашни, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундиришни, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашни тақиқлаш шарти”;
 
олтинчи – ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
 
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги ЎРҚ–53-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 495-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4,137-модда) 13-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
 
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
 
“микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашга, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундиришга, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга”;
 
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
 
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ–400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова;
 
2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
 
1) 15-модданинг иккинчи хатбошисидаги “тегишли рухсатнома олган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;
 
2) 44-модда биринчи қисмининг:
 
учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
 
бешинчи – еттинчи хатбошилари тегишинча учинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
 
3) 72-модда биринчи қисмининг:
 
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
 
тўртинчи – олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
 
4) 275-модданинг биринчи қисми:
 
қуйидаги мазмундаги бешинчи – тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
 
“божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш;
 
божхона масалалари бўйича божхона органларидан ахборот ва маслаҳатлар олиш;
 
товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш;
 
дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
 
декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш”;
 
бешинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
 
5) 277-модданинг тўртинчи – еттинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
 
6) 278, 279 ва 280-моддалар чиқариб ташлансин;
 
7) 282-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 
“декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдорида суғурталаши”;
 
8) 283-модда чиқариб ташлансин;
 
9) 284-моддадаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган малака аттестатига эга бўлган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;
 
10) 285-модда чиқариб ташлансин;
 
11) 286-модда биринчи қисмининг “е” кичик банди чиқариб ташлансин;
 
12) 287-модда биринчи қисмининг “л” ва “м” кичик бандлари чиқариб ташлансин;
 
13) 291-модда биринчи қисмининг:
 
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
 
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
 
14) 336-модданинг биринчи қисмидаги “278” рақами чиқариб ташлансин;
 
15) 338-модданинг:
 
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
 
учинчи – бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи – тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
 
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
 
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
 
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри, 2018 йил 3 октябрь

Теглар:Қонун иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар