...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФАдан таниш-билишчиликми ёки мантиқсизлик?


19:22, 24.09.2018 Спорт
 5 378

Энг яхши бўлиш учун якуний “учлик”ка киритилмаган дарвозабон “йил терма жамоаси”дан жой олди.

Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:00 дан бошлаб ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Испаниянинг “Marca” нашри ФИФА талқини бўйича йилнинг рамзий терма жамоасига кимлар кирганини қисман маълум қилди.
 
Унга кўра, йилнинг рамзий терма жамоаси дарвозасидан Испания терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” посбони Давид Де Ҳеа ўрин олди. Бу футбол оламида ўзига хос шов-шувга сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун якуний рўйхатга Тибо Куртуа (Бельгия, “Реал”), Каспер Шмейхель (Дания, “Лестер”) ва Уго Льорис (Франция, “Тоттенҳэм”) киритилгани ҳолда бу рўйхатдан Де Ҳеа ўрин олмаган эди.
 
Испаниялик поспондан ташқари, йил рамзий жамоасига “Реал” ўйинчилари Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело ва Лука Модрич, “Барселона” ўйинчилари Лионель Месси ва Иван Ракитич ҳамда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду киритилган.
 
Яна уч ўйинчи номи бевосита маросим давомида эълон қилиниши кутилмоқда. Айтиш жоизки, бу рўйхатдан “Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ҳам ўрин олиш эҳтимоли юқори саналмоқда. Бундан ташқари, жаҳон чемпиони бўлган Франция терма жамоасидан Поль Погба ёки Киллиан Мбаппедан бири ҳам рамзий жамоага киритилиши кутилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ФИФА Давид Де Ҳеа Серхио Рамос Рафаэль Варан Марсело Лука Модрич Лионель Меси Иван Ракитич Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!