...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк янги тўлов тизимининг номини эълон қилди


11:23, 26.10.2018 Жамият
 5 626

Аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида танлов ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий чакана тўлов тизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра, янги тўлов тизими“Ҳумо” деб номланиши маълум бўлди.
 
Аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилганди.



Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирган. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинган.
 
Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этган.
 
Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан “Ҳумо” номи эгаллаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тўлов тизими Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар