...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл боғчада 14 нафар болани пичоқлади


11:08, 26.10.2018 Олам
 20 823

39 ёшли аёл ошхона пичоғи билан ҳужум қилган.

Бугун, 26 октябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Чунцин вилоятида жойлашган болалар боғчасида 14 нафар бола пичоқланди.
 
Аниқланган маълумотларга кўра, жиноятни 39 ёшли Лиу исмли аёл ошхона пичоғи билан содир этган.
 
Ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаби номаълумлигича қоляпти. Лекин аёлнинг ижтимоий тармоқларда ҳукуматга қарши шикоят қилиш ҳолатлари аниқланган. Лиу воқеа жойида маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинган.


 
Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган хабарга кўра, ҳужум оқибатида икки бола ҳалок бўлган.
 
Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар Хитойда тез-тез такрорланиб турибди. Бу каби жиноятлар, одатда, мансабдор шахслардан қасос олишни хоҳлайдиганлар ёки руҳий касалликка дучор бўлганлар томонидан амалга ошириляпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Хитой Чунцин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!