...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марк Цукерберг ва Присцилла Чан иккинчи бор ота-она бўлишларини маълум қилишди


15:19, 10.03.2017 Олам
 2 444

Қизи Максдан сўнг Присцилла яна 3 марта ҳомиладор бўлди, бироқ ҳомилаларнинг барчаси нобуд бўлди.

Бугун, 10 март куни Facebook раҳбари Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан иккинчи фарзандларини кутаётганликлари ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Цукербергнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ёзиб қолдирди.
 
Хабарингиз бор, Марк ва Присцилла оиласида 2015 йил Макс исмли қизалоқ дунёга келган. Максдан сўнг, Присцилла яна 3 марта ҳомиладор бўлди. Бироқ, ҳомилаларнинг барчаси нобуд бўлди.
 
Шу сабабли ҳам, Марк иккинчи бор ота бўлиши ҳақидаги хабарни катта мамнуният билан мухлислар билан бўлишди.
 
“Присцилла билан яна бир қизалоқнинг ота-онаси бўлишга тайёргарлик кўраяпмиз!
 
Максдан кейин кечган оғир синовлардан сўнг, биз яна бир бор ота-она бўлиш бахтидан умид узаётгандик. Бироқ, Присцилла ҳомиладор эканини айтганида, энг аввало боланинг соғлом бўлишини истадим. Кейинги орзум эса унинг қизалоқ бўлиши эди. Бу мен учун катта совға. Шу билан бирга қизимиз Макснинг дугонаси, дўсти, ҳамроҳи пайдо бўлишидан бағоят хурсандмиз.
 
Мен уч опа-синглим билан бирга ўсганман. Улар менга жуда кўп нарсани ўргатишган. Улар нафақат опам ё синглим, балки дўстларим ҳам эди.
 
Присцилла ҳам икки синглиси билан катта бўлган. У ҳам опа-сингилларидан катта дарс олган. Бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган, кучли, меҳрибон опа-сингиллар ҳаётимиздаги энг муҳим инсонлардир.
 
Қизалоғимизнинг туғилишини сабрсизлик билан кутаяпмиз. Биз унинг меҳрибон ва кучли аёл бўлиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, дейди Цукерберг. 
Умида Якубова

Теглар:Марк Цукерберг Присцилла Чан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!