...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг қарори миллиардерларга миллиардларга тушди


20:12, 02.03.2018 Олам
 5 544

АҚШдаги миллиардерлар катта зарар ичида қолишни бошлади.

Кеча, 1 март куни Президент Дональд Трамп пўлат ва алюмин импортига янги тарифларни киритувчи қарорни тасдиқлаган.
 
Маълумотларга кўра, қарорга кучга кирса, пўлат учун 25 фоиз, алюмин учун 10 фоиз бож жорий қилинади.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Президент Трамп таъкидлашича, бу чоралар АҚШ ички бозорини адолатсиз савдолардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
 
Айтиб ўтилган янги чора тадбирлар АҚШ фонд бозорига салбий таъсир кўрсатди, Dow Jones индекси 2 фоиздан кўпроқ тушиб кетди.
 
Дунёнинг асосий беш юз бойлари ушбу ҳафтада АҚШ фонд бозоридаги нархлар тушиши сабабли 128 миллиард йўқотдилар. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Таъкидланишича, бозордаги вазият асосан америкалик миллиардерларга таъсир қилди, уларнинг зарари 55 миллиард долларни ташкил қилди.
 
Маълумотларга қараганда, “Berkshire Hathaway” инвестицион компанияси раҳбари Уоррен Баффет ва “Facebook” асосчиси Макр Цукерберг энг катта зарарни кўришган. Уларнинг ҳар бири 3,74 миллиард доллардан зарар кўришган.
 
“Alphabet” компанияси бош директори Ларри Пейдж ва  “Google” асосчиларидан бири Сергей Брин тахминан 3 миллиард доллардан йўқотишган. “Zara” хўжайини Амансио Ортега 2,5 миллиард доллар зарар кўрган.
 
Ўтаётган ҳафта дунё бойлари учун омадли келмагани аниқ. АҚШ фонд бозорларидаги пасайиш янги “буюк депрессия”га олиб келиш эҳтимоли қанчалар юқори? Буни биргаликда кузатамиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ фонд Марк Цукерберг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!