...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини қачон ва қандай тартибда олиш мумкин?


11:25, 10.03.2017 Жамият
 5 831

Гувоҳономани алмаштириш бўйича бож миқдори ҳозирча аниқ эмас, бироқ у энг кам иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унга кўра, 2017 йил 1 октябрдан ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунада топширилиши белгиланди. Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ Рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи подполковник Зариф Юсуфжонов янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бир соат ичида олиш мумкинлигини маълум қилди.  
 
Айни вақтдаги тартибга кўра, 12 ойдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳайдовчилар янги намунадаги гувоҳномаларни имтиҳонсиз олишлари мумкин. Тажриба муддати шахсий автомобилни рўйхатга олиниш санаси, транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома вақти ёки иш жойидан маълумотнома орқали белгиланади.
 
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш 2017 йил 1 октябрдан 2018 йил 31 декабрга қадар ихтиёрий равишда амалга оширилса, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабргача мажбурий тартибга айланади. Гувоҳнома 10 йил муддатга берилади.
 
Гувоҳономани алмаштириш бўйича бож миқдори ҳозирча аниқ эмас, бироқ у энг кам иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилмурод Содиков
12:09 10.03.2017

Ассалому алайкум узр шу янги хайдовчилик гувохномасида Ф.И. О. Реквизитлари рус тилида хам езилса яхши булар эди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар