...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мария Шарапова кортга қайтмоқда, биринчи матчи ҳам аниқ


17:14, 25.04.2017 Спорт
 2 476

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Мария Шарапова допинг текшируви туфайли 15 ойга дисквалификация қилинган эди.

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Мария Шарапова допинг текшируви туфайли 15 ойга дисквалификация қилинган эди. Эртага, 26 апрель куни дисквалификация муддати тугайди ва у 27 апрелда Германияда Роберта Винчига қарши биринчи матчини ўтказади.
 
Германиянинг Штутгарт шаҳрида анъанавий ўтказиладиган “Премьера” турнирининг уч карра чемпиони Мария Шараповага дисквалификация муддати тугамагунича мусобақа ҳудудига келиши тақиқланган эди. The Times’нинг хабар беришича айни дамда Шарапова шаҳар ёнидаги “24 минг Зилленбух” клубида баҳсларга тайёргарлик кўрмоқда.
 
Бундан ташқари, WTA ҳамда турнир ташкилотчиларининг ушбу муддат давомида теннисчига машғулот зали ва яшаш жойи топишда ёрдам бериши ман қилинган.
 
Қайд этиш жоиз, “Катта дубулға” турнири 5 карра чемпиони 30 ёшли Мария ва унинг жамоаси АҚШдан Германияга жума куни учиб келган.
Сумбула

Теглар:Катта дубулға Мария Шарапова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!