...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: АҚШдаги биринчи йирик террорчилик ҳаракати содир бўлган


12:00, 19.04.2017 Бу қизиқ
 7 656

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар жамғармасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Бугун 19 апрель — йилнинг 109-куни. Йил якунига 256 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Венесуэла — Мустақиллик куни.
Сьерра-Леоне — Республика куни.
Россия —  Россия полиграфияси куни.
 
Воқеалар
 
1563 йил — Москвада Иван Фёдоров ва Пётр Мстиславцнинг биринчи чоп этиш типографияси иш бошлади.
 
1648 йил — Голланд-португал уруши: португаллар ғалабаси билан якунланди.
 
1839 йил — Лондон шартномасида Белгия Нидерландиядан мустақил деб тан олинди.
 
1850 йил — Англия ва АҚШ Панама канали қуриш ҳақида ўзаро шартнома имзолади (кейинроқ АҚШ ўзи қуришга қарор қилди).
 
1897 йил — Биринчи Бостон марафони ўтказилди.
 
1933 йил — АҚШда олтин стандарти бекор қилинди.
 
1947 йил — “Ҳинд миллий конгресси” партияси мамлакатни Ҳиндистон ва Покистонга ажратишга рози бўлди.
 
1984 йил — Австралияда расман миллий мадҳия тасдиқланди.
 
1995 йил — Оклахома-Ситида теракт, 168 киши ҳалок бўлди. АҚШдаги биринчи йирик террорчилик ҳаракати.
 
1995 йил — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ташкил этиш тўғрисида” Фармон чиқарди.
 
1996 йил — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар жамғармасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
 
2000 йил — Марказий Руминияда Европадаги йирик олтин кони очилди.
 
Туғилганлар
 
1933 йил — Жейн Менсфельд, америкалик актриса.
 
1945 йил — Александр Ткаченко, рус шоири.
 
1946 йил — Тим Карри, англиялик актёр.
 
1961 йил — Анна Герасимова, россиялик қўшиқчи.
 
1968 йил — Эшли Жадд, америкалик актриса.
 
1970 йил — Мигель Луис, испаниялик қўшиқчи.
 
1979 йил — Кейт Хадсон, америкалик актриса.
 
1987 йил — Мария Шарапова, россиялик теннисчи.
 
Вафот этганлар
 
1054 йил — Лев IX, Рим Папаси.
 
1689 йил — Кристина, Швециянинг олтинчи қироличаси.
 
1882 йил — Чарльз Дарвин, тирик организмлар эволюцион назарияси (дарвинизм) муаллифи, англиялик саёҳатчи.
 
1967 йил — Конрад Аденауэр, Германия Федератив Республикаси биринчи канцлери.
Соҳиба

Теглар:Бугун Чарльз Дарвин Мария Шарапова Конрад Аденауэр Камолот Давлат ва жамият қурилиши академияси АҚШдаги биринчи йирик террорчилик ҳаракати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!