...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Сўнгги халтали бўри Тасмания ҳайвонот боғида вафот этди


09:21, 07.09.2017 Бу қизиқ
 4 955

Москванинг 800 йиллиги нишонланди.

Бугун 7 сентябрь — йилнинг 250-куни. Пайшанба. Йил якунига яна 115 кун қолди.
 
 
#Бугун лойиҳасининг энг қизиқарли маълумотлари, сиз билган ва билмаган фактлари билан танишинг.
 
Байрамлар
 
Бутунжаҳон ҳарбий ўйинчоқларни йўқ қилиш куни.
 
Армания — Муҳандислар куни.
 
Бразилия — Мустақиллик куни.
 
Воқеалар
 
1926 йил — Испания Миллатлар иттифоқини тарк этди.
 
1928 йил — Меҳнат лаёқатини белгилаш ордени таъсис этилди.
 
1933 йил — Максим Горький ёзувчилар конгресида “танқидий реализм” шиорини ўртага ташлади.
 
1936 йил — Сўнгги халтали бўри Тасмания ҳайвонот боғида вафот этди.
 
1939 йил — Германия халқининг мудофаа кучига таҳдид қилганлар учун ўлим жазоси белгиланди.
 
1945 йил — Берлинда Иттифоқ ҳарбийларининг ғалабаси учун парад бўлиб ўтди.
 
1947 йил — Москванинг 800 йиллиги нишонланди.
 
1976 йил — Жорж Харрисон плогиатликда айбдор деб топилди.
 
1991 йил — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилди.
 
2007 йил — Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган маросим ўтказилди.
 
2007 йил — Россия Федерацияси бош прокуратураси ҳузуридаги тергов комиссияси тузилди.
 
2011 йил — Ярославл яқинидаги Як-42 фожеаси. Натижада 44 киши ҳалок бўлди.
 
Туғилганлар
 
1726 йил — Франсуа Андре Филидор, француз бастакори.
 
1912 йил — Дэвид Паккард, америкалик тадбиркор, “Hewlett-Packard” компанияси асосчиси.
 
1915 йил — Киёси Ито, япониялик математик.
 
1936 йил — Бадди Холли, америкалик хонанда.
 
1937 йил — Владислав Успенский, бастакор.
 
1949 йил — Глория Гейнор, америкалик хонанда ва актриса.
 
1973 йил — Шеннон Элизабет, америкалик киноактриса, модель.
 
1987 йил — Эван Рэйчел Вуд, америкалик актриса ва хонанда.
 
Вафот этганлар
 
1910 йил — Уильям Хант, британиялик рассом.
 
1965 йил — Жесси Дуглас, америкалик математик.
 
1991 йил — Эдвин Метисон Макмиллан, америкалик физик.
 
1995 йил — Олег Голубицкий, киноактёр.
 
Қизиқарли фактлар
 
Занглаган темир зангламаганидан оғирроқ бўлади. Чунки темир оксиди темирдан оғирроқ.
 
Мушук 10 минг йил муқаддам хонакилаштирилган ҳайвон ҳисобланади.
 
Ой ҳақидаги фан Қадимги Юнонистонда ой маъбудаси ҳисобланган Селена шарафига селенология деб аталади.
 
2001 йилда ўтказилган тадқиқотда Ерда хуррак отадиган одамлар коинотда хуррак отмаслиги аниқланган.
 
Китнинг юраги 1 дақиқада атиги 9 марта уради.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бугун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!