...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: Дамашқда кучли портлаш (видео), Шарапова ғалаба билан бошлади


09:42, 27.04.2017 Олам
 2 893

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларга ёнғин акс этган видеоларни жойлашган.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида таниқли дирижёр Владимир Спиваков раҳбарлигидаги Россия Миллий филармоник оркестрининг концерти ўтказилди. Муҳташам залда томошабинлар Россинининг “Севильялик сартарош”, Доницеттининг “Дон Паскуале”, Вердининг “Сицилия оқшоми”, “Риголетто”, Бизенинг “Кармен” каби операларидан ижро этилган увертюра, ария, каватина, куплетларни олқишлар билан кутиб олди. Концерт якунида Вердининг “Травиата” операсидан “Дастурхон атрофида” қўшиғини санъаткорлар томошабинларнинг қарсаклари жўрлигида куйлади. 
 
2016 йилда профессионал теннисдан дисквалификация қилинган Мария Шарапова 26 апрелдан яна кортга қайтиши ҳақида хабар берган эдик. Штутгардда ўтган турнирнинг биринчи доирасида россиялик теннисчи италиялик Роберта Винчига қарши кортга тушди ва рақибини 7:5, 6:3 ҳисобида енгди. Иккинчи турда Мария Шарапова ҳамюрти Екатерина Макаровага қарши курашади.
 
Бугун, 27 апрель куни эрталаб Дамашқ аэропорти ҳудудида кучли портлаш рўй берди. Сурия ОАВларининг хабарига кўра, бир неча марта портлаш юз берган ва натижада кучли ёнғин чиққан. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларга ёнғин акс этган видеоларни жойлашган. Ҳозирча воқеа юзасидан бошқа тафсилотлар аниқ эмас.
Дурдона Расулова 

Теглар:Мария Шарапова Опера Дамашқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!