...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малайзияда бортида 24 киши бўлган саёҳат кемаси ғойиб бўлди


14:49, 24.06.2016 Олам
 2 127

Кема билан сўнгги марта кеча, 23 июнь куни тунда алоқага чиқилган.

Бугун, 24 июнь куни Сингапур қутқарувчилари Жанбий-Хитой денгизида бортида 24 киши билан бирга ғойиб бўлган саёҳат кемасини қидиришга киришишди, деб ёзади ТАСС.
 
Маълумотларга қараганда, кемадан охирги бор кеча, 23 июнь куни соат 23:00да алоқага чиқилган. Ўша вақтда сайёҳлик кемаси Малайзия шарқидаги Сабаҳ штати ороллари яқинида эканини хабар қилган. Шундан сўнг, улар билан алоқа буткул узилган.
 
Кема бортида 12 нафар хитойлик сайёҳ, 6 нафар маҳаллий  аҳоли вакиллари, шунингдек, 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Малайзия Сингапур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!