...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ирландиялик хонанда Шинейд О'Коннор ўз жонига қасад қилган бўлиши мумкин


14:44, 24.06.2016 Шоу-бизнес
 2 582

Ирландиялик машҳур хонанда Шинейд О'Коннор қариндошлари билан телефон орқали сўзлашганида ўзини кўприкдан ташламоқчилигини айтган.

Чикаго полицияси ирландиялик машҳур хонанда Шинейд О'Коннорни изламоқда. Гап шундаки, бу хонанда қўл телефони орқали қариндошлари билан суҳбат чоғида ўз жонига қасд қилиш истагида эканини, ўзини кўприк устидан ташламоқчилигини айтган. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, у бундан аввал ҳам шунга ўхшаш гапларни айтган. 2015 йилнинг ноябрида ижтимоий тармоқ орқали хонанда Ирландиядаги меҳмонхоналарнинг бирида экани ва заҳарлаш хусусиятига эга дориларини қабул қилганини ёзган.
 
2016 йилнинг май ойида 49 ёшли О'Коннор велосипедда сайр қилишга чиқиб қайтиб келмаганидан кейин қидирувга берилганди. Сайрга чиқишдан аввал, у ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали узоқ йиллардан бери уни қийнаб келаётган руҳий зарба ҳақида ёзган.
 
Айни вақтда уни қидириш ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Ирландия Чикаго Шинейд ОКоннор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!