...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мисс Москва”га уйланган қирол тахтдан воз кечди


09:57, 07.01.2019 Олам
 12 441

Муҳаммад V нима сабабдан тахтдан воз кечгани номаълум.

Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Собиқ монарх туғилиб ўсган жойи Малайзиянинг Келантан султонлигига қайтмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Муҳаммад V нима сабабдан тахтдан воз кечгани номаълум. Қирол мамлакат конституциясига биноан давлат раҳбари ваколатларини топширган.
 
Муҳаммад V истеъфо беришидан аввал уни қирол этиб сайлаган Конференция аъзолари, мамлакат Бош вазири ҳамда мамлакат федерал ҳукуматига миннатдорлик билдирган.
 
Муҳаммад V 1969 йил 6 октябрь куни таваллуд топган. У Малайзия, Таиланд ва Буюк Британияда таълим олган. 2016 йилда Муҳаммад V беш йил муддатга Малайзия қироли этиб сайланганди.


 
Маълумот учун, 2018 йил ноябрь ойида Муҳаммад V “Мисс Москва – 2015” ғолиби Оксана Воеводинага уйланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Малайзия Муҳаммад V 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!