...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскдаги фожиа қурбонлари сони 37 нафарга етди


10:49, 03.01.2019 Олам
 2 811

Кўп қаватли уйдаги портлашдан 4 кун ўтиб, фожианинг навбатдаги қурбони вайроналар остидан чиқарилди.

Бугун, 3 январь куни Магнитогорскдаги портлашдан 4 кун ўтиб, фожиада қурбон бўлганлар сони 37 нафарга етди, улардан олти нафари болалар. Ҳозирда тўрт кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
 
Қутқарувчилар тўрт сменада куну тун вайроналарни очиш билан шуғулланяпти. Тергов қўмитаси маиший газнинг портлашини фожианинг асосий сабаби сифатида кўриб чиқяпати.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 декабрь куни тонгда Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш бўлиши натижасида бутун бир подъезд қулаб тушганди. Вайроналар остидан олти киши тирик топилган, шу жумладан, 11 ойлик бола ҳам. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!