...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондондаги бозорда йирик ёнғин


11:14, 10.07.2017 Олам
 2 269

Воқеа жойига 10 та ўт ўчириш машинаси ва 70 нафар ўт ўчириш хизмати вакиллари етиб келишди.

Лондон яна олов ичида қолди. Шаҳардаги йирик “Camden Market” бозорида ёнғин юзага келди. Бу ерда одатда кўплаб сайёҳлар бўлишади. Бозор атрофида бир қатор тамаддихоналар, ноодатий совғалар сотиладиган дўконлар жойлашган. Бозорда мингдан ортиқ дўкон фаолият юритади.
 
Хабарларга қараганда, бозордаги дўконларнинг бирида ёнғин чиқиб, 3 қаватни қуршаб олган. Бино том қисми ҳам олов ичида қолган. Воқеа жойига 10 та ўт ўчириш машинаси ва 70 нафар ўт ўчириш хизмати вакиллари етиб келишган. Уларнинг бир неча соатлик уринишларидан сўнг, олов бартараф этилди.
 
Тез ёрдам хизмати вакиллари жабрланганлар йўқлигини хабар қилишди. Ҳозирча ёнғин сабаби аниқ эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь кунига ўтар кечаси Лондоннинг ғарбида жойлашган “Grenfell Tower” биносининг 24 қавати ёнғин ичида қолган эди. Бинода 600 киши яшаган. Умумий ҳисобда 80 киши қурбон бўлади.
 
Бу воқеадан бир неча кун ўтиб, Лондон шаҳрининг шарқий қисмидаги Шедвелл туманида яна бир турар-жой биносида ёнғин чиқди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Лондон Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!