...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондон марказида автомобиль яна одамлар устидан босиб кетди


10:08, 27.03.2017 Олам
 2 643

Юз берган воқеадан сўнг авомобиль ҳайдовчиси ва ичида бўлган йўловчилар транспорт воситасидан тушиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Лондонда навбатдаги кўнгилсиз воқеа содир бўлди. 26 март куни автомобиль бир гуруҳ оломон устига бостириб кирди. Шаҳар марказида рўй берган воқеа 4 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар тарқатди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, юз берган воқеадан сўнг авомобиль ҳайдовчиси ва ичида бўлган йўловчилар транспорт воситасидан тушиб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Кейинроқ уларнинг 2 нафари қўлга олинган.
 
Айни вақтда полиция автоҳалокат содир этган автомобилнинг бошқа йўловчиларини ҳам қидирмоқда. Полиция вакиллари рўй берган воқеани теракт деб баҳолашмаяпти.
 
22 март куни Лондонда автомобилнинг одамлар устидан босиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Вестминстер кўпригида ҳаракатланган транспорт воситаси бир неча кишини босиб ўтиб, Британия парламенти биноси тўсиғига бориб урилганди. Шундан сўнг, полициячиларга ҳужум уюштирганди. Ўшанда теракт оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Лондон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!