...
МЕНЮ
ONLINE TV

Латвия ОАВлари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини эътироф этди


17:56, 03.02.2016 Олам
 2 646

Латвиянинг Baltic News Service ахборот агентлиги порталида инглиз ва рус тилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида мақола чоп этди.

Латвиянинг Baltic News Service (BNS) ахборот агентлиги порталида “Ўзбекистон БМТнинг соғлиқни сақлаш бўйича мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришди” номли мақола чоп этилди.

“Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида энг юқори халқаро талабларга жавоб берадиган махсус шифохоналар ва аҳолига юқори сифатли бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона тизими шакллантирилди”, деб ёзилади мақолада.



Республика бўйича қатлам соғлиқни сақлашнинг қуйи тизимида муҳим ўрин тутувчи 3200 та қишлоқ врачлик пунктлари ишлаб турибди.  Тиббиёт муассасаларида турли даражадаги янгиланишлар рўй берди,  оилавий поликлиникалар,  вилоятдаги кўп тармоқли бирлашмалар малакали кадрлар,  замонавий ускуналар таъминланган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳар 100 онадан нобуд бўлиши кўрсаткичи 23, 1 дан 19 га,  5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14, 8 дан 13, 9 га қисқарди.  Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон БМТнинг соғлиқни сақлаш бўйича Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришди”,  деб ёзади BNS.

Шунингдек, мақолада Корея Республикаси билан ҳамкорликда бунёд этилаётган қиймати 130 млн.  АҚШ долларига тенг кўп тармоқли болалар клиникаси қурилиши якунланиши ҳақида ҳам сўз борган. 

Теглар:Латвия БМТ Соғлиқни сақлаш Baltic News Service 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!