...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик борми?


17:32, 03.02.2016 Жамият
 2 795

“Ижтимоий фикр” маркази жамоатчилик орасида сўровнома ўтказди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити – тадбиркорлар нигоҳида” мавзусида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан тажрибали тадбиркорлар, турли мулкчилик шакли, йўналиш ва соҳалардаги корхоналар раҳбарлари иштирокида ижтимоий сўров ўтказилди.
 
Тадбиркорларнинг фикрича, уларни рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотига лицензия олиш ва сертификатлаш жараёнининг очиқ-ошкоралиги, тадбиркорлик йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этилаётгани, солиқ имтиёзлари берилаётгани, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали банк фаолияти ҳамда хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқий ҳимоялангани ишбилармонлик муҳити сифатига ижобий таъсир кўрсатаётган омиллардир.

Сўров натижаларидан маълум бўлишича, корхоналар қонунчиликда белгиланган муддатлар доирасида рўйхатдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, аксарият фермерлар (85-94 фоизи) ер участкаси, кредит ва қишлоқ хўжалиги техникасини олишда қийинчиликларга дуч келмаган. Тадбиркорларнинг 80,9 фоизи лицензиялаш жараёни соддалаштирилгани, шунингдек, рухсат ёки лицензия олиш ошкора амалга оширилаётганини таъкидлаган.

Сўров қатнашчилари банкларнинг тадбиркорлар билан ишлаш жараёнини ижобий баҳолаётгани мамлакатимизда банк фаолияти юқори кўрсаткичларга эга эканидан далолат беради.

Сўров мамлакатимизда тадбиркорларнинг давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларида ҳуқуқ устуворлиги принципига амал қилинаётганини кўрсатди. Масалан, аксарият сўров қатнашчилари сўнгги йилларда текширувлар сони камайганини қайд этди. 73,6 фоиз тадбиркорларнинг фикрича, текширувлар асосан профилактика хусусиятига эга бўлиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатишга қаратилмоқда.

Теглар:Тадбиркорлик Ижтимоий фикр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар