...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кутилмаган қарор: Чемпион фаолиятини якунлади


13:12, 07.03.2018 Спорт
 3 554

Риёд Маҳрез номаълум сабабларга кўра, фаолиятини якунлаганини эълон қилиб юборди.

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез кутилмаганда футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.
 
“Кўплаб шифокорларнинг маслаҳатларига кўра, футбол билан хайрлашишга қарор қилдим.
 
Ҳа, ҳозир ўқиётганларингизнинг барчаси ҳақиқат, мен фаолиятимния якунлайман.


 
Ажойиб шаҳарда мени қўллаб-қувватлаган ва майдондаги ҳаракатларимни юқори баҳолаган барча мухлис ва яқинларимга ташаккурлар айтаман.
 
Ўтказган вақтим ва футболчи бўлганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу лаҳзалар доим ёдимда қолади”, – дея ёзади Маҳрез ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
 
Маълумот учун, 2015/2016 йил мавсумида “Лестер” билан Англия чемпиони бўлган алжирлик 27 ёшли футболчи хизматларига ёзда “Рома”, “Челси” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдиришган эди.
 
Январдаги трансферлар мавсумида эса “Манчестер Сити” Маҳрезни жиддий равишда таркибига қўшиб олмоқчи бўлди, лекин “Лестер” раҳбарияти “шаҳарликлар”нинг бир неча таклифларига рад жавобини қайтаришди.
 
Футболчининг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришини қаттиқ истади, аммо барибир “Лестер” Маҳрезни ушлаб қолишга имконият борича ҳаракат қилди.
 
Бироқ, мана бугун Риёд номаълум сабабларга кўра, фаолиятини якунлаганини эълон қилиб юборди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Риёд Маҳрез Лестер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!