...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиянинг Лестер шаҳрида кучли портлаш рўй берди


09:35, 26.02.2018 Олам
 2 373

Портлаш натижасида катта ёнғин келиб чиқди.

Кеча, 25 февраль куни Буюк Британиянинг Лестер шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Портлаш содир бўлган ҳудудга ўша заҳоти полиция ва ўт ўчириш хизматлари етиб борган.



Британия ОАВларининг сўзларига кўра, портлаш натижасида катта олов келиб чиққан.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган жойда жиддий жароҳатланганлар қайд этилган.
 
Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати фуқаролага бошқа жойга эвакуация қилинишини билдирган.
 
Шаҳарнинг Карлайсл-стрит кўчаси ҳамда Хинкли-роуднинг бир қисми ёпиб қўйилган.
 
Ҳозирча бу ҳаракатнинг террорчилик ҳуружи бўлиши мумкинлиги ёки бошқа сабаблари, шунингдек, қурбонлар ҳақида маълум қилинмаган.
Икром Раҳмон

Теглар:Лестер портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 422

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!