...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тулкилар” 15 йиллик ёмон анъанага чек қўйишди, “қизил иблислар” қийин ғалабага эришди


11:15, 29.11.2017 Спорт
 1 995

Бугундан эътиборан Англия чемпионатининг 14-тур учрашувларига старт берилди.

Бугун, 29 ноябрь куни Англия Премьер-Лигасининг 14-турига старт берилди. Бугуннинг ўзида бирданига тўртта учрашув бўлиб ўтди.
 
Жумладан, “Лестер” ўз майдонида “Тоттенхэм” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Брайтон” – “Кристал Пэлас” учрашувида ҳисоб очилмади.
 
Эътиборли томони шундаки, 2015 йил Англия чемпионлигини расмийлаштирган “тулкилар” яъни “Лестер” жамоаси “Тоттенхем”ни сўнгги 15 йилликда ўз майдонида илк марта мағлубиятга учратиб нохуш анъанага чек қўйди.
 
Бундан ташқари мусобақа жадвалининг иккинчи ўрнини банд этиб турган Жозе Моуриньо шогирдлари “Уотфорд” майдонида меҳмон бўлди ва қийинчилик билан 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.
 
Шунингдек, “Вест Бромвич” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.
 
29 ноябрь. АПЛ, 14-тур.
 
“Лестер”–“Тоттенхэм” – 2:1.
Голлар: Варди (13), Маҳрез (13) - Кейн (79).
 
“Лестер”: Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон, Магуайр, Маҳрез (Грэй, 77), Ндиди, Иборра, Олбрайтон, Оказаки (Чоудури, 83), Варди (Слимани, 88).
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Роуз, Орье, Санчес, Дембеле (Льоренте, 69), Дайер, Эриксен (Ламела, 77), Сиссоко (Сон Хён Мин, 57), Алли, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Вертонген (20), Ламела (89), Шмейхель (90).
 
Брайтон – Кристал Пэлас – 0:0.
 
“Брайтон”: Райан, Даффи, Зуттнер, Сальтор, Данк, Проппер, Гросс (Браун, 82), Стивенс, Кнокерт, Искьердо (Марч, 71), Мюррей (Хемед, 85).
 
“Кристал Пэлас”: Хеннесси, Сако, Томкинс, Уорд, Шлупп, Кабай (Макартур, 66), Миливоевич, Лофтус-Чик, Заа, Таунсенд, Бентеке.
 
Огоҳлантиришлар: Искьердо (48), Данк (65).
 
“Уотфорд” – “Манчестер Юнайтед” – 2:4.
Голлар: Дини (77, пенальти), Дукуре (84) - Янг (19, 25), Марсьяль (32), Лингард (86).
 
“Уотфорд”: Гомес, Кабаселе, Предль (Каррильо, 58), Зегелар, Мариаппа, Хьюз (Перейра, 58), Дукуре, Ришарлисон, Клеверли, Фемения, Грэй (Дини, 72).
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг, Матич (Эррера, 54), Лингард (Ибрагимович, 88), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.
 
Огоҳлантиришлар: Дукуре (24), Рохо (38), Мариаппа (41).
 
“Вест Бромвич” – “Ньюкасл” – 2:2.
Голлар: Робсон-Кану (45), Филд (56), - Кларк (59), Эванс (83, автогол).
 
“Вест Бромвич”: Фостер, Хегази, Гиббс (Макклейн, 80), Ньом, Эванс, Бэрри (Якоб, 67), Ливермор, Филд (Криховяк, 84), Филлипс, Робсон-Кану, Рондон.
 
“Ньюкасл”: Дарлоу, Лежен, Мбемба, Йедлин, Кларк, Мерфи (Ааронс, 64), Мерино, Хэйден (Шелви, 80), Ритчи, Перес, Хоселу (Митрович, 73).
 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Манчестер Юнайтед” бугунги ғалабадан сўнг очколари сонини 32 тага етказган бўлса, “Тоттенхэм” “қизил иблислар”дан 8 очко кам жамғарган ҳолда турнирнинг 5-ўрнини банд этиб турибди.
 
Англия чемпионатининг 14-тур ўйинлари бугун давом эттирилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Тоттенхэм Лестер АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!