...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кипр ҳукумати EgyptAir самолётини гаровга олган жиноятчини Мисрга экстрадиция қилади


14:03, 07.04.2016 Олам
 2 099

Саиф Элдин Мустафога ҳаво кемасини гаровга олиш, одамларни ўғирлаш ва инсонлар хавфсизлигига таҳдид каби айбловлар қўйилмоқда.

Кипр ҳукумати EgyptAir самолётини гаровга олган Элдин Мустафони Мисрга экстрадиция қилишга рози бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди
 
Мустафога ҳаво кемасини гаровга олиш,  одамларни ўғирлаш ва инсонлар хавфсизлигига таҳдид каби айбловлар қўйилмоқда.
 
EgyptAir самолёти гаровга олинган кундан бир кун ўтиб, Миср ҳуқуқ-тартибот органлари Кипр ҳукуматига Мустафони экстрадиция қилишни сўраб мурожаат этган.
 
Саиф Элдин Мустафо жорий йилнинг 29 март куни Миср авиакомпанияси EgyptAir’нинг Искандариядан Қоҳирага учаётган А320 самолётини гаровга олган эди.  Унинг бортида 62 йўловчи бўлган.  Мустафо худкуш террорчи белбоғи билан йўловчиларни қўрқитган, лекин кейинчалик белбоғ ўйинчоқ эканлиги маълум бўлди. 
 
Маълумот учун, Кипр ҳукумати Мустафони қўлга олгач, уни саккиз кун мамлакатда ушлаб туришга қарор қилган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:EgyptAir Миср Саиф Элдин Мустафо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!