...
МЕНЮ
ONLINE TV

Караокеда 18 киши қасддан ёқиб юборилди


12:47, 24.04.2018 Олам
 4 686

Ҳозирда гумонланувчи ҳибсга олингани айтилмоқда.

Бугун, 24 апрель куни Хитойнинг Гуандун провинцияси марказидаги караоке-барда ёнғин келиб чиққани оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, ёнғин уч қаватли бинода жойлашган караоке хонасида уюштирилган.
 
Фалокат юз берган заҳоти бино ходимлари томонидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва полицияга хабар берилган.
 
Воқеа натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари яна 5 нафар одам оғир куйиш ҳолати билан шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
 
Ушбу жараёнга гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, 32 ёшли хитойлик эркак қасддан караоке хонасига ўт қўйган.
 
Гуандун полицияси гумонланувчи ҳибсга олинганини хабар берган.
Икром Раҳмон

Теглар:караоке ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!