...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


18:57, 24.01.2019 Бу қизиқ
 7 031

Қамчиқ довони ва Чимёнда шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 25 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +3...+8 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмаяпти.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...-2, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3,  кундузи -2...+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!