...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жулия Робертс аёлларни косметик воситалардан воз кечишга чақирди


21:37, 29.06.2017 Шоу-бизнес
 6 283

“Ҳа, менда ажинлар бор, аммо уларни беркитишга умуман ҳаракат қилмайман”.

Актриса Жулия Робертс аёллардаги табиийлик тарафдори. Шу боис, у барча аёлларни макияждан воз кечишга чорлади.
 
Актрисанинг ўзи кундалик ҳаётида косметик воситалардан умуман фойдаланмаслигини айтди ва фарзандлари уни фақат кинодагина макияжда кўришларини таъкидлади.
 
“Биз замонавий аёллар юзимизни қалин макияж билан қоплаймиз, ботокс қиламиз. Ўзимиз ўйлаб топган идеалликка интиламиз. Аммо бу ҳаётимизда унчалик ҳам аҳамиятли эмас. Энг муҳими – ички гўзаллигимиз. Ўзимизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қилмасак, унда бизни кимдир севишига қандай эришамиз? Ҳа, менда ажинлар бор, аммо уларни беркитишга умуман ҳаракат қилмайман. Чунки бу менинг аслим. Одамлар мени боримча қабул қилишини истайман ва ҳаммага шундай бўлишни маслаҳат бераман”, дейди актриса.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Жулия Робертс косметика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!