...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жулия Робертс дунёнинг энг гўзал аёли бўлди


09:10, 20.04.2017 Шоу-бизнес
 7 262

Айнан шу ном остида “People” журнали махсус сони муқовасида актрисанинг сурати эълон қилинди.

Жулия Робертс дунёнинг энг гўзал аёли бўлди. Айнан шу ном остида “People” журнали махсус сони муқовасида актрисанинг сурати эълон қилинди.

“Жулия Робертс “People”нинг “Дунёнинг энг гўзаллари” рейтингига бағишланган сони муқовасида биринчи марта пайдо бўлганига 26 йил бўлди ва у ҳали ҳамон бизнинг севимли гўзалимиз бўлиб қолмоқда”, дейилади хабарда.

49 ёшли Робертс бу йил бешинчи бор ушбу мақомга эга бўлиб, рекорд ўрнатди. Бу фактни актрисанинг ўзи “хушомад” деб атади. У дастлаб 1991 йилда 23 ёшида ана шу номга сазовор бўлган.

Маълумот ўрнида, 2016 йилда рейтингни бошқа америкалик актриса — Женнифер Энистон, 2015 йилда эса Сандра Буллок бошқарган эди.

Сумбула

 

 

Теглар:Жулия Робертс People журнали дунёнинг энг гўзал аёли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!