...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда биринчи косметика заводи ишга тушди


11:00, 05.05.2017 Жамият
 5 649

Компаниянинг каталогида юз, тана ва соч учун косметик маҳсулотлар ва ҳатто парфюмерия тақдим этилган.

Пойтахтимизда Ўзбекистон косметикасини ишлаб чиқарувчи биринчи завод тақдимоти бўлиб ўтди. “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида жойлашган Navoiy Beauty Cosmetics компанияси Корея косметика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ва мамлакатнинг етакчи CNP Dream компанияси билан бирга қўллаб-қувватланган ва яратилган.
 
У ерда йилига 3 миллион қувватли завод La Core бренди номи остида Корея технологияларидан фойдаланиб, 200 дан ортиқ косметика турларини ишлаб чиқарилади. Компаниянинг каталогида юз, тана ва соч учун косметик маҳсулотлар ва ҳатто парфюмерия тақдим этилган.
 
“Бизнинг вазифамиз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати Корея косметикадан кам эмаслигини таъминлаш эди. Ва мен ишонаман, биз икки йил ичида шунга эришдик. Албатта, сизнинг мамлакатингизда иқлим шароитини ўрганиб чиқиб, маҳсулотларни қайта кўриб чиқдик ва таркибига қисман ўзгартиришлар киритдик. Ўзбекистонда косметика Корея анъанавий косметик моддалари – чиғаноқ, илон заҳари ва қора икра экстракти асосида ишлаб чиқарилмоқда”, деди Navoiy Beauty Cosmetics бош директори жаноб Ким.
 
Матбуот анжуманида завод ходимларини ўқитишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ходимлар доимий равишда Германия, Франция, Италия, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия, Россия, Хитой каби ривожланган мамкатларда малака ошириб, тренинг ўтмоқдалар. Бундан ташқари, La Core компанияси Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади. Бу ҳужжат доирасида La Core компанияси кўмагида Тошкент фармацевтика институти хўжалигида косметика ишлаб чиқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича курс ва илмий-техник лаборатория очиш режалаштирилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:La Core CNP Dream Navoiy Beauty Cosmetics Косметика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар