...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Барча чорак финалчилар маълум бўлди, Колумбия мусобақани тарк этди


09:16, 04.07.2018 Спорт
 3 241

Англия ушбу ғалабадан сўнг чорак финалга йўл олди ва у ерда Швеция термаси билан куч синашади.

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Колумбия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин кутилмаган воқеаларга бой бўлди.
 
Биринчи бўлимда Англия термасининг бироз устунлигни қўлга олди. Лекин танаффусгача дарвозалар олдида яққол голга тортадиган вазиятлар деярли содир этилмади.
 
Иккинчи бўлим эса анча кескин курашларга бой бўлди. 57–дақиқада Карлос Санчес ўз жарима майдони ичида Харри Кейнни қўполлик билан тўхтатди. Натижада белгиланган пенальтини Кейннинг ўзи аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
Барчаси инглизларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда колумбияликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштиришга эришдилар: Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади ва мувозанатни тиклади.
 
Шу тариқа, ўйиннинг асосий қисмида дуранг натижа қайд этилди ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал қилинадиган бўлди. Футбол лотореясида эса омад Англияга кулиб боқди.
 
Англия ушбу ғалабадан сўнг чорак финалга йўл олди ва у ерда Швеция термаси билан куч синашади.
 
ЖЧ-2018, 1/8 финал.
Колумбия – Англия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0) (пен. 3:4).
Голлар: Мина (90+4) – Кейн (57, пенальти).
 
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс (Сапата, 116), Санчес, Лерма (Бакка, 62), Санчес (Урибе, 79), Куадрадо, Барриос, Кинтеро (Муриэль, 88), Фалькао.
 
Англия – Пикфорд, Уокер (Рэшфорд, 113), Стоунз, Янг (Роуз, 102), Магуайр, Алли (Дайер, 81), Лингард, Стерлинг (Варди, 88), Хендерсон, Триппьер, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Барриос (41), Арьяс (52), Санчес (54), Хендерсон (56), Фалькао (63), Бакка (64), Лингард (69), Куадрадо (118).
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Колумбия Англия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!