...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея термасига янги мураббий тайинланди


12:50, 04.07.2017 Спорт
 2 540

Қониқарсиз натижалари туфайли германиялик мутахассис Ули Штилике бош мураббий лавозимидан озод этилганди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Жанубий Корея термасига янги бош мураббий тайинланди.
 
Жанубий Корея футбол ассоциацияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, Шин Тэ Йонг терма жамоа бош мураббийига айланди. Кореялик 46 ёшли мутахассис бунга қадар Жанубий Корея U-20 терма жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.
 
Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурган Шин Тэ Йонг миллий терма жамоа сафида 23 ўйин ўтказиб, 3 та голга муаллифлик қилган. Мураббийлик фаолиятида у “Брисбен Роар” (Австралия, 2005–2008), “Сеонгнам Инхва Чунма” (2009–2012) клубларида мураббий ёрдамчиси, бош мураббий вазифасини бажарувчи, бош мураббий лавозимларида ишлаган. 2014–2016 йилларда Шин Тэ Йонг Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчи ва бош мураббий ассистенти бўлган. 
 
Шунингдек, Шин Тэ Йонг 2015–2016 йилларда Жанубий Корея олимпия термаси, 2016 йилдан бугунги кунга қадар Жанубий Корея U-20 термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи ўрталарида Жанубий Корея футбол ассоциацияси ЖЧ–2018 саралашидаги қониқарсиз натижа туфайли германиялик мутахассис Ули Штиликени бош мураббий лавозимидан озод этганди.
 
Маълумот учун, 31 август куни Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эрон билан куч синашса, 5 сентябрь Тошкентда Ўзбекистонга қарши баҳс юритади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жанубий Корея миллий терма жамоаси Ули Штилике Шин Тэ Йонг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!