...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея бош мураббийи ишдан кетди, Самвел Бабаянга қачон навбат келади?


13:44, 15.06.2017 Спорт
 5 427

Жанубий Корея футбол ассоциацияси Ули Штилике билан хайрлашишга қарор қилди.

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиби Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бугун, 15 июнь куни истеъфога чиқарилди.
 
Маълумот учун, Ули Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этди. Жамоа германиялик мутахассис қўл остида 25 та ғалаба, 5 та дуранг ва 8 та мағлубиятни қайд этган.
 
Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг “A” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 12 очко билан учинчи ўринда.
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея сешанба куни Қатарга сафар уюштириб 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Самвел Бабаян Эрон Жанубий Корея Ули Штилике 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bekki
13:54 15.06.2017

Бабаян кетмайди. У кетса куплаб занжирлар узилиши керак кейин. Йўқ у кетмайди, кетолмайди!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!