...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кореялик мураббий: Ўзбекистонга қарши ўйинлар осон кечмайди!


14:51, 05.09.2017 Спорт
 2 129

“Самвел Бабаянни ҳурмат қиламан, у билан муносабатимиз яхши”, дейди Шин Тэ Йонг.

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида кореяликлар мураббийи Шин Тэ Йонг ва Сон Хён Мин иштирок этди.
 
“...Даставвал Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Уларнинг ёрдами билан яхши меҳмонхонага жойлашдик, барча шароитлар қониқарли. Кундузи бироз иссиқ, аммо кечаси салқин ва бизга барчаси маъқул.
 
Ўзбекистон термасининг сафарда Хитойга қарши ўйин натижасини муҳокама қила олмайман. Биз ҳозирча бўлажак ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Жанубий Корея терма жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушади.
 
Биз плей-офф ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Жанубий Кореяда гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра ЖЧга чиқиш имконияти яхшироқ. Мен ғалаба қозониш учун Корея термасига бош мураббий этиб тайинландим.
 
Самвел Бабаянни ҳурмат қиламан, у билан муносабатимиз яхши. Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаларини бошқарганмиз. Ўшанда битта меҳмонхонада турганмиз ва бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Унга бўлган ҳурматим чексиз”, деди Шин Тэ Йонг.
 
“Ўзбекистонга қарши бир нечта ўйинда майдонга тушганман. Тажрибам етарли. Жамоада муҳит яхши, барча футболчилар мураббийни ҳурмат қилади. Бугун эса фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўзбекистонга қарши барча ўйинлар оғир кечган ва бу сафар ҳам осон бўлмайди”, дея ўз фикрини билдирди футболчи Сон Хён Мин.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви бугун, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади.  
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Жанубий Корея Шин Тэ Йонг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!