...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президентидан воз кечди


15:49, 09.12.2016 Олам
 3 918

Пак Кин Хе товламачилик қилган дугонаси Чхве Сун Силни ҳимоя қилишда айбланган.

Жанубий Корея парламентида бугун, 9 декабрь куни мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент элон қилиш бўйича овоз берилди.  Мазкур қонун лойиҳаси мухолифат ҳисобланувчи партия томонидан киритилган. Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 300 нафар депутатнинг 234 нафари овоз берган. Бу ҳақда “Euronews.com” ёзмоқда.
 
Пак Кин Хе товламачилик йўли билан бир қатор йирик компаниялардан миллионлаб доллар пора олиши можаролари марказида турган яқин дугонаси Чхве Сун Силни ҳимоя қилишда айбланмоқда. Текширувлар шуни кўрсатадики, президент энг камида бўлаётган воқеалардан хабардор бўлган. Давлат раҳбари атрофидаги можаролар Жанубий Кореяда йирик намойишлар ўтказилишига сабаб бўлди.
 
Конституцион суд президентни лавозимидан олиб ташлаш қарорини парламентда овоз бериш натижалари тасдиқланганидан сўнг қабул қилади. Бу эса камида олти ой вақт талаб этади. Унгача Жанубий Кореяни Бош вазир Хван Ге Ан бошқаради.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Жанубий Корея Импичмент Пак Кин Хе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!