...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР тинчлик учун яна бир қадам ташлади


16:32, 20.11.2018 Олам
 2 241

Шимол Жануб билан келишувнинг яна бир қисмини бажарди.

Бугун, 20 ноябрь куни КХДР Жанубий Корея билан чегарадаги демилитаризация қилинган ҳудудда ўнта мустаҳкамловчи постларни бузиб ташлади. Постларни бузиш келишувга кўра босимни сусайтириш ва тасодифий тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида портлатилган.
 
“Шимол томон бугун соат 15:00 да 10 та постни портлатиб юборди. Битта пост сайёҳлик мақсадларида сақлаб қолинlb”, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, КХДР ва Жанубий Корея чегара ҳудуд Пханмунжомдаги 11 та постни бузиб ташлашга келишиб олгандилар. Сентябрь ойида икки давлатнинг мудофаа вазирлари чегарадаги вазиятни юмшатиш учун келишув имзолаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР-Жанубий Корея Пханмунжом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!