...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентлик 21 яшар йигит гиёҳванд модда билан қўлга тушди


15:34, 09.12.2016 Жамият
 3 697

Йигитчага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентлик 21 яшар йигит қарийб 1 кг гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи  21 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 934 граммдан зиёдроқ  “марихуана” гиёҳванд моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Жиноят Гиёҳванд моддалар Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар