...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея мусобақасидаги олтин медаллар сони яна биттага кўпайди


18:13, 01.11.2017 Спорт
 1 796

Долера Давронова даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда 118 кг, умумий 208 кг тош кўтариб олтин медалга сазовор бўлди.

Жанубий Кореянинг Янгу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари якуний босқичга кирди.
 
Бугун, 1 ноябрь куни хотин-қизлар ўртасида 75 ҳамда 90 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилди. Эртага мусобақада энг сўнгги вазн тоифаларда баҳслар бўлиб ўтади.
 
90 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик атлет — Долера Давроновага тенг келадиган рақиб топилмади. Долера даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда 118 кг, умумий 208 кг тош кўтариб олтин медалга сазовор бўлди.
 
Ана шу тариқа Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 4 тага етди.
 
Ушбу вазн тоифасида кореялик Но Эун Йонг 202 кг натижа билан кумуш медалини қўлга киритган бўлса, бронза монголиялик Эрденбат Билегсаиханга насиб этди.   
 
75 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Омадой Отақўзиева эса иккинчи ўрин билан чекланди. Омадой 92+121=213 кг натижа билан кумуш медалига сазовор бўлди.
 
Ҳозирча Осиё Кубоги ва клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга бўлишди. 
 
  • Муаттар Набиева — олтин.
  • Долера Давронова — олтин.
  • Сарвар Тоштемиров — олтин.
  • Кумушхон Файзуллаева — олтин.
  • Муҳаммадали Қахрамонов — кумуш.
  • Турсуной Жабборова — кумуш.
  • Суннатилла Ўсаров — кумуш.
  • Омадой Отақўзиева — кумуш.
  • Файзулло Набиев — бронза.
  • Махлиё Тоғоева — бронза.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 октябрь куни ўзбекистонлик яна икки спортчи Суннатилла Ўсаров ҳамда Файзулло Набиевлар ҳам медалларга эга бўлишганди.
 
Маълумот учун, мусобақа эртага, 2 ноябрь куни  якунига етади. Биз ўзбекистонлик спортчилардан навбатдаги медаллар ва рекордларни кутиб қоламиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Долера Давронова Осиё Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!