...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанет Жексон турмуш ўртоғи билан ажрашса, 200 млн долларга эга бўлади


14:40, 01.05.2017 Шоу-бизнес
 4 469

Жанет пул миқдорини икки баробар кўп олиш учун атайлаб фарзандли бўлгани тахмин қилинмоқда.

Марҳум қўшиқчи Майкл Жексоннинг синглиси таниқли қўшиқчи Жанет Жексон турмуш ўртоғи билан ажрим остонасида турибдилар.
 
Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи қатарлик тадбиркор Виссам ал-Ман вакилларининг айтишларича, жуфтлик шунчаки айро яшаётганини ва ҳозирча ажрим ҳақида гап йўқлигини айтиб ўтдилар. Бироқ улар исталган вақтда ажрашишга қарор қилиб қолишлари мумкин.
 
Ундай ҳолда тўйдан олдин тузилган никоҳ шартномаси  бўйича Жанет яхшигина пулга эга бўлиши мумкин. Шартномага биноан, жуфтлик тўйдан беш йил ўтгандан сўнг ажрашса, ал-Ман рафиқасига 100 млн, агар фарзандлари бўлса, яна шунча беришга рози бўлган.
 
Қўшиқчи ва унинг эри фарзандари уч ойлик бўлганларидан кейин айро яшашни бошладилар. Бунинг сабаби ошкор қилинмаяпти. Бироқ ОАВнинг хабарига кўра, Жанет пул миқдорини икки баробар кўп олиш учун атайлаб фарзандли бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
Қўшиқчининг ўзи эса ҳозирги пайтда ҳомиладорлиги муносабати билан тўхтатилган гастрол сафарини давом эттириб, ўғлига бағишлаб янги альбом ёзмоқчи.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жанет Жексон Майкл Жексон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!