...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Англияда илк бор футбол ҳаками ҳуштакни ишлатган


10:12, 10.08.2017 Бу қизиқ
 2 289

1985 – Майкл Жексон 47,5 миллион долларга “The Beatles” гуруҳининг барча қўшиқларини сотиб олди.

Бугун 10 август – йилнинг 222-куни. Йил якунига 143 кун қолди.

Байрамлар
 
Халқаро биодизел куни.
 
Эквадор – Мустақиллик куни.
 
Воқеалар
 
1498 йил – Англия қироли тадқиқотчи Жон Каботга Канадани кашф этгани учун 10 фунт мукофот берди.
 
1539 – Франция қироли Франциск I расмий давлат тилини жорий этди.
 
1675 – Англия қироли Карл II Гринвич қироллик расадхонасига илк тошни қўйди.
 
1821 – Миссури АҚШнинг 24-штатига айланди.
 
1833 – Чикаго ташкил топди. Унга қадар ҳудуд Уинди-Сити қишлоғи деб аталар эди.
 
1873 – Англияда илк бор футбол ҳаками ҳуштакни ишлатган.
 
1876 – Онтариода (Канада) дунёда биринчи марта шаҳарлараро телефон қўнғироғи амалга оширилди (Шаҳарлар орасидаги масофа 13 км бўлган).
 
1889 – Англиялик Дэн Райлэндс пўкак билан ёпилган шиша учун патент олди.
 
1911 – Буюк Британияда лордларни вето ҳуқуқидан маҳрум қилувчи акт қабул қилинди. 
 
1913 – Иккинчи болқон уруши якунига етди. Унга кўра, Болгария, Руминия, Сербия, Черногория ва Греция ўртасида Бухарест шартномаси имзоланди.
 
1973 – Багама ороллари ташкил топган кун.
 
1985 – Майкл Жексон 47,5 миллион долларга “The Beatles” гуруҳининг барча қўшиқларини сотиб олди.
 
2014 – Иловайск учун жанг Донбассдан бошланди.
 
Туғилганлар
 
1823 йил – Антониу Диаш, бразилиялик шоир.
 
1830 йил – Окубо Тосимити, япониялик сиёсатчи.
 
1839 йил – Александр Григорьевич Столетов, россиялик физик.
 
1865 йил – Александр Глазунов, россиялик бастакор.
 
1865 йил – Жеймс Морис, канадалик рассом.
 
1874 йил – Антанас Сметона, Литва президенти (1919-1920 ва 1926-1940 йй.).
 
1874 йил – Герберт Гувер, АҚШнинг 31 президенти.
 
1877 йил – Фрэнк Жеймс Маршалл, америкалик шахматчи.
 
1878 йил – Альфред Доблин, немис ёзувчиси.
 
1890 йил – Серафима Германовна Бирман, театр ва кино актрисаси.
 
1912 йил – Жоржи Амаду, бразилиялик ёзувчи.
 
1959 йил – Розанна Аркетт, америкалик киноактриса.
 
1960 йил – Антонио Бандерас, испанилик ва америкалик киноактёр ва режиссёр.
 
1971 йил – Рой Кин, ирландиялик футболчи.
 
1971 йил – Жастин Теру, америкалик актёр, сценарист, продюсер.
 
Вафот этганлар
 
1913 йил –Йоханнес Линнанкоски, ёзувчи.
 
1946 йил – Леон Гомон, “Gaumont” кинокомпанияси асосчиси.
 
1997 йил – Жан-Клод Лозон, канадалик кинорежиссёр.
 
2001 йил – Станислав Ростоцкий, кинорежиссёр.
 
2006 йил – Степан Олексенко, театр ва кино актёри.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бугун Франция футбол Багама ороллари Майкл Жексон Антонио Бандерас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!