...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижликлар учун янги телеканал тақдимоти бўлиб ўтади


14:00, 01.05.2017 Жамият
 2 825

Регистон майдонида ноёб мусиқий томоша – “Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги” 3D мэпинги намойиш этилади.

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилади.
 
Тадбир ишида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш, шарқшунослик, археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, кулолчилик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ ҳорижий ва 100 дан ортиқ миллий олим ва экспертлар иштирок этади.
 
Улар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландии, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан дунё илм-фани вакиллари – машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар, шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш), кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор.
 
Шу билан бирга, конгресс қатнашчилари учун қўшимча тадбирлар дастури ишлаб чиқилган:
 
– ЭОАВМА фольклор медиа фестивалида иштирок этиш, унинг доирасида мамлакатимиз ҳудудларидан келтирилган миллий таомлардан татиб кўриш, шунингдек энг яхши палов танлови; 

– Регистон майдонида ноёб мусиқий томоша – “Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги” 3D мэпингини томоша қилиш; 

– Мирзо Улуғбек мадрасасида ўзбек гиламдўзлари ва каштачиларининг энг яхши гилам буюмлари ва сўзаналари кўргазмасида ва “Ўзбекистон гиламлари ва сўзаналари дунё тўпламларида” альбоми тақдимотида қатнашиш; 

– Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси ва туристик салоҳиятини оммалаштиришга қаратилган “Караван-ТВ” йўлдош мультимедиа телеканали тақдимоти ва очилишида иштирок этиш; 

– Тадбирнинг сўнгги кечки зиёфати Амир Темурнинг Самарқанд атрофида барпо этган еттита боғидан бири асосида ташкил этилган “Боғишамол” (Самарқанд) шарқона боғида бўлиб ўтади. Бу ерда “Ўзбекистоннинг мусиқий мероси” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилади. 

Тадбир меҳмонлари учун Тошкент-Самарқанд чартер авиапарвози ташкил қилинади.
Бобур Жалолов

Теглар:Караван-ТВ Самарқанд Тошкент конгресс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар