Туркиянинг Истанбул шаҳри полиция бўлимининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси томонидан рейд ўтказилди.
Хабар қилинишича, гумондорлар Ироқ ва Сурия ҳудудларига ўтишни режалаштираётган чет эл фуқаролари бўлган.
Операция Истанбул шаҳрининг турли туманларидаги 14 та манзилида ўтказилган.
Хабар беришларича, кеча, пайшанба куни ҳам шу каби рейд Анқара шаҳрида ўтказилган, операция натижасида 100 нафар гумондор ҳибсга олинган эди.