...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИДга даъват қилган гуруҳ қўлга олинди


10:21, 22.08.2018 Олам
 5 742

Қидирув натижасида банк карталари, адабиётлар ва алоқа воситалари топилган.

Бугун, 22 август куни Россиянинг Красноярск ўлкаси Норильск шаҳрида террорчиликни тарғиб қилишда гумонланган гуруҳ қўлга олинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, гуруҳ ИШИД ғояларига асосланган. Унинг аъзолари одамларни жанговор ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларга бориб, уруш ҳаракатларида иштирок этишга даъват қилган. Улар очиқчасига террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга чақирганлар.
 
“Бундан ташқари ташвиқотчи гуруҳнинг ўзи ҳам Сурия ва Афғонистонда фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳларлар сафига қўшилишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.
 
Қўлга олинганлар яшаш жойида қидирув ишлари олиб борилганда уларнинг фаолиятини йўналтириб туриш учун фойдаланилган алоқа воситаси, экстремистик адабиётлар ва ИШИДга молиявий ёрдам бериш учун фойдаланилган банк карталари аниқланган.
 
Тергов қўмитаси гуруҳга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1, 205.2-моддалари билан жиноий иш қўзғаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИШИД Красноярск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!