...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ишидчиларга мўлжалланган 37 тоннадан зиёд гиёҳванд модда мусодара қилинди


12:03, 10.05.2017 Олам
 3 137

Гиёҳванд моддалар террорчиларнинг жангдаги чидамини кучайтириш ҳамда оғриқни камайтириш учун мўлжалланган.

Италия полицияси Ливияга жўнатилаётган ва ИШИД жангариларига мўлжаллангани тахмин қилинган 37,5 тонна гиёҳванд моддаларни аниқлади ва мусодара қилди.
 
Тақиқланган ушбу юк Италия шимолидаги Генуя шаҳар портидан топилган. Гиёҳванд моддалар шампун сифатида Ҳиндистондан Шимолий Африкага жўнатилаётган учта юк контейнерида жойлашган эди.
 
Мусодара қилинган ушбу гиёҳванд моддалар қўзғатувчи хусусиятга эга бўлиб, Яқин Шарқдаги террорчиларнинг жангдаги чидамини кучайтириш ҳамда оғриқни  камайтириш учун мўлжалланган.
 
Дориларнинг умумий баҳоси 75 миллион еврони ташкил этади. Генуя шаҳар прокуратурасининг таъкидлашича, таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ушбу дориларнинг Ливиядаги савдосидан тушган маблағ терроризмни молиялаштириш учун сарф қилинар эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Италия полицияси ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!