...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД раҳбари таҳдидли видеомурожаат қилди


11:50, 03.11.2016 Олам
 7 833

ИШИД жангарилари Туркия ва Мосулдаги коалиция кучларига таҳдид тасвирланган видеони эълон қилди. Бу террорчилар раҳбарининг 2016 йилда қилган биринчи мурожаати бўлди.

Интернет тармоғида ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий мурожаат билан чиқди. Унда ал-Бағдодий Туркияга ҳужум қилишини айтган. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, ИШИД бошлиғининг мурожаатида Мосул аҳолиси ва шаҳарда ҳарбий ҳаракат олиб бораётган коалиция иштирокчиларига ҳамда ИШИД атрофида бирлашган Ниневия провинциясига таҳдид акс этган.
 
Террорчиларнинг бу мурожаати, нафақат Ироқнинг шимолий қисмини озод қилиш ҳаракати бошланганидан, балки шу йил бошидан бери энг биринчиси саналади.
 
Сўнгги ойларда ал-Бағдодийнинг жойлашган ўрни ҳақида турли фикрлар мавжуд.
 
Айрим маълумотларга кўра, ал-Бағдодий оғир жароҳатлангани сабаб оламдан ўтган. Бошқа манбааларда эса у Мосулда яширингани айтилган.
 
Учинчи тахминга кўра, террорчилар раҳбари Ироқ шимолини тарк этиб, жангарилар ўзларининг пойтахти деб ҳисоблайдиган Ракка шаҳрига қочиб кетишга улгурган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ИШИД Абу Бакр ал-Бағдодий Видеомурожаат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!