...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД раҳбари Мосулдан қочди


17:18, 07.11.2016 Олам
 5 196

Мосул шаҳрини қўлдан бой бермасликка чақирган ал-Бағдодий кейинчалик Туркия ва Саудия Арабистонига ҳужум уюштиришни мақсад қилганди.

Ироқ армияси вакиллари ИШИД террорчилар гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни Мосул шаҳридан қочиб кетганлигини хабар қилмоқда. Бу ҳақда “Mk.ru” сайти хабар тарқатди.
 
Хабарларга қараганда, ал-Бағдодий ўзини авиаҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида 150 оила билан қочиб кетган.
 
Айни пайтда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Мосулни босқинчилардан қайтариб олиш мақсадида шаҳарга ҳужум бошлаган. Аввалроқ, Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мурожаат йўллаб, Мосул шаҳрини қўлдан чиқармасликка чақирганди.
Дурдона Расулова

Теглар:ИШИД Ироқ Абу Бакр ал-Бағдодий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!