...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД мушукларга қарши кураш бошлади


11:00, 06.10.2016 Олам
 4 044

Тахминларга кўра, фатво аҳолининг мушукларни истеъмол қилишларига қарши чиқарилган.

Ироқнинг Мосул шаҳри 2014 йилда ИШИД томонидан босиб олинган энг йирик ҳудуд эканидан хабарингиз бор. Айни вақтда, Мосулни тобеликда ушлаётган ИШИД бошлиқлари аҳолини уйда мушук сақлашига қарши фатвони эълон қилган. Унга кўра, одамлар ўз уйида мушукларни сақлаши ва боқиши тақиқланади.
 
Маълумотларга кўра, ИШИД жангарилари хонадонларни бирма-бир текширишади. Мушук сақлайдиган хонадон эгалари ва топиб олинган мушукларнинг тақдири қандай кечиши маълум қилинмаган. Нима бўлганда ҳам одамларни аёвсиз, ваҳшийларча қурбон қиладиган ИШИДчиларнинг қўлига тушган мушуклар ҳам омон қолмаслигини тайин.  
 
Айни вақтда Мосулда тахминан 2 000 000 фуқаро истиқомат қилади. Қамал туфайли шаҳардаги озиқ-овқат захираси кўп эмас, мавжуд егуликлар ҳам жуда қиммат.
 
ОАВнинг ёзишича, фатво аҳолининг мушуклардан таом тайёрлашда фойдаланмасликлари учун чиқарилган.
 
ИШИДнинг мушукларга қарши муносабати аввал ҳам қайд этилганди. Улар одамларнинг мушукларга бўлган яхши муносабатлари устидан мазах қилган ҳолда, ижтимоий тармоқларда улар билан тушган бир қатор суратлар ва видеотасвирларини ҳам жойлаштиришганди. 
Умида Якубова

Теглар:Мосул ИШИД Мушук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!