...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД жангарилари “Реал”нинг 12 нафар ишқибозини ўлдиргани маълум бўлди


14:56, 30.05.2016 Олам
 5 126

Севимли футбол жамоасининг ўйинини кузатаётган 12 нафар йигит бу улар томоша қилаётган сўнгги ўйин эканини билмагани аниқ.

Ироқда ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган террористик ҳужум натижасида Мадриднинг “Реал” жамоасининг 12 нафар ишқибози ҳалок бўлди, деб ёзади “Rusdialog.ru” нашри.
 
“Футбол ишқибозлари “Реал” ва “Атлетико” жамоаларининг ўйинини томоша қилаётган бинога ИШИД жангарилари кутилмаганда ҳужум қилишди ва одамларни ўққа тута бошлашди. Ҳужум чоғида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 12 нафар футбол ишқибози вафот этди”, дейилади мақолада.
 
Маълумотларга кўра, Ироқ хукумати ушбу террорстик ҳаракатда ДАИШнинг алоқаси борлигини тасдиқлаган.
Умида Якубова

Теглар:ИШИД Реал Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!