...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хошхожийнинг рафиқаси Эрдўғанга мурожаат билан чиқди


12:15, 24.10.2018 Олам
 8 012

Мурожаат унинг Twitter’даги саҳифаси орқали баён этилди.

Қотиллик қурбонига айланган журналист Жамол Хошхожийнинг турмуш ўртоғи Ҳадича Ченгиз Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мурожаат қилди.
 
У ўзининг Twitter’даги саҳифасида Туркия раҳбарига раҳмат айтган.
 
“Мен ва Хошхожийнинг оиласига таъзия билдирганингиз учун сизга раҳмат айтаман, президент Ражаб Тойиб Эрдўған. Сиз ушбу қотиллик юзасидан адолат қарор топтиршингизга олдин ҳам ишонганман, бундан кейин ҳам ишонаман.
 
Мен Туркия фарзанди эканимдан фахрланман”, деб ёзган Ҳадича Ченгиз.
 
Таъкидлаш жоизки, президент Эрдўған Саудия томонидан Жамол Хошхожийнинг ўлими бўйича расмий баёнот берилганидан сўнг, журналист оиласига таъзия изҳор этганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Ҳадича Ченгиз Ражаб Тойиб Эрдўған Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!