...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Зиёда иккинчи фарзандини дунёга келтирди


10:40, 11.03.2017 Шоу-бизнес
 10 302

2012 йилда турмуш қурган Зиёданинг Камрон исмли ўғли бор.

Ўзи самимий, қўшиқлари эса дилга яқин ижодкор – Зиёда иккинчи бор оналик бахтига эришди.
 
Тўнғич фарзанди Камроннинг укаси бугун, 11 март куни Тошкент шаҳридаги 6-туғруқхонада дунёга келди.
 
Хонанданинг маъмури қувонч билан бу хабарни таҳририятимизга маълум қилар экан, айни вақтда Зиёданинг ҳам, чақалоқнинг ҳам саломатлиги яхши эканлигини қўшимча қилди.
 
2012 йилда оила қурган Зиёда турмуш ўртоғи билан бирга чақалоғи учун исм танламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, хонандани оиласининг янги “мехмони” билан мухлислари номидан муборакбод этамиз. Чақалоққа эса узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Зиёда Хонанда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!