...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиёданинг “Мазза-мазза” қўшиғидан маза топилмади


19:14, 30.07.2018 Шоу-бизнес
 9 312

Видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши 8 нафар хонанданинг видеоклипларини кўриб чиқди.

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани ва унда 8 нафар хонандалар тақдим этган видеоклиплар кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг “Мазза-мазза” қўшиғига ишланган видеоклипдаги кадрлар маънавиятимизга зид хатти-ҳаракатларнинг мавжудлиги, шунингдек, қўшиқ матни мазмунан саёзлиги ва бадиий жиҳатдан жўнлиги боис бир овоздан рад этилди.
 
Бадиий Кенгаш аъзолари Зиёда Қобуловага (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) унвонига мос равишда қўшиқлар куйлашини, профессионал шоирлар билан ишлашини, клип олиш жараёнида миллий менталитетимизга хос кадрлар олишига, унинг ижодига бўлган масъулиятини янада ошириши лозимлиги таъкидланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зиёда Қобулова Мазза-мазза Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!