...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наргиз Зокирова соғ-омонми? Маълумот берилди


17:42, 05.05.2018 Шоу-бизнес
 24 981

Наргизнинг энг яқин дўсти унинг саломатлиги борасида маълумот берди.

Зокировлар оиласининг истеъдодли вакили, таниқли хонанда Наргиз Зокирова ҳасталиги боис Россиянинг бир нечта шаҳарларидаги концертини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 5 май куни Наргизнинг яқин дўсти ва продюсери Максим Фадеев унинг саломатлиги тўғрисида маълумот берди.
 
Таъкидланишича, хонанда жиддий шамоллаган. Аммо Фадеев хавотирланишга ўрин йўқлиги, Наргиз ҳозирда шифокорлар назоратида эканини билдирган.
 
Охирги кунлардаги шифокорлар хулосасига кўра, унда шамоллашнинг жиддий аломатлари қайд этилмаган.
 
Фадеев, шунингдек, Наргиз саломатлигини тиклаб, яна мухлислари учун хизмат қилишга отланишини маълум қилган.
 
Маълумот ўрнида, хонанда 1970 йил 6 октябрда Тошкентда туғилган. Ҳозирда Россия пойтахти Москва шаҳрида истиқомат қилади.
Темур Назаров

Теглар:Наргиз Зокирова Максим Фадеев хонанда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!